Чет элликлар Қозоғистонда қандай мавсумий ишларга жалб қилинади
Қозоғистон Республикасининг 2011 йил 22 июлдаги «Аҳоли миграцияси тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси 14-6-бандига мувофиқ буюраман: Мавсумий хорижий ишчиларни жалб қилиш бўйича касблар рўйхати тасдиқлансин», - дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган вазирнинг буйруғида.
Ҳужжатга кўра, мавсумий ишлар учун хорижий ишчи кучини жалб қилувчи касблар рўйхатига қуйидаги соҳалар киритилган:
- боғбонлар ва полиз экинлари ўстирувчилар;
- фермерлар ва сабзавот етиштирувчилар;
- тамаки маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ишчилар;
- ўсимликчиликда малакасиз ишчилар;
- чорвачиликда малакасиз ишчилар;
- аралаш ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда малакасиз ишчилар.
Буйруқ лойиҳаси 17 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Муаллиф: Алихан Асқар