Чемпионлар лигаси: “Наполи” ва “Барселона” дуранг ўйнади
ASTANА. Кazinform - UEFА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичининг дастлабки ўйинлари якунланди.

Ягона гол 21 февраль куни “Порту” (Португалия) – “Арсенал” (Англия) учрашувида киритилди. Бу гол 94-дақиқада Португалия терма жамоасидан Вендерсон Галено Отавио томонидан киритилди.
Шу тариқа “Порту” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна бир учрашувда “Наполи” (Италия) ва “Барселона” (Испания) жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйинда Италия терма жамоасидан Виктор Осимхен 75-дақиқада, Роберт Левандовски 60-дақиқада гол урдилар.
20 февраль куни Италиянинг “Интер” жамоаси ўз майдонида Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Нидерландиянинг ПСВ ва Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клублари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Лейпциг” (Германия) “Реал Мадрид” (Испания) клубига 0:1, “Копенгаген” (Дания) “Манчестер Сити” (Англия) клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
“Пари Сен-Жермен” (Франция) “Реал Сосьедад” (Испания) 2:0, “Лацио” (Италия) “Бавария” (Германия) устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди навбатдаги ўйинлар 5, 6, 11, 12 март кунларига белгиланган.