Чемпионлар лигаси финалига иккинчи йўлланмани «Реал Мадрид» қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалида доирасидаги «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги матчда жами 11 та гол урилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бугун Испания чемпиони «Реал Мадрид» жамоаси ўз уйида Англиянинг амалдаги чемпиони «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Ярим финалнинг Манчестерда бўлиб ўтган биринчи учрашувида Пеп Гвардиола шогирдлари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу боис, бугунги учрашувда дуранг натижа ҳам уларни финалга олиб чиқарди. Аммо 2-тайм охирларида Риёд Маҳрез ҳисоб очиб, тафовутни 2 голга оширди.

Мадридликлар қийин аҳволда қолишига қарамай, ҳужум уюштиришда давом этди ва 90-чи дақиқада Родриго кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу учрашувдаги 2:1 ҳисоби матчдаги умумий натижани тенглаштирди – 5:5.

Овертаймда меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальтини Карим Бензема муваффақиятли амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва «Реал Мадрид» умумякунда 6:5 ҳисобидаги ғалабаси билан финалга йўл олди.

Испания чемпионларини финалда «Ливерпуль» кутиб турганини аввалроқ хабар қилгандик.

Финал учрашуви 28 май, шанба оқшомида Париждаги «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар