Чемпионлар лигаси: Чорак финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – 18 апрелдан 19 апрелга ўтар кечаси УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Икки ўйиннинг бирида «Наполи» (Италия) ва «Милан» (Италия) жамоалари тўқнаш келишади.

Учрашув Астана вақти билан соат 00:50да бошланади ва «Qazaqstan» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа бунгача 152 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 42 тасида «Наполи», 57 тасида «Милан» ғалаба қозонган, қолганлари дуранг билан якунланган.

Чорак финалнинг илк учрашувида «Милан» 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Яна бир учрашувда «Челси» (Англия) ва «Реал Мадрид» (Испания) жамоалари куч синашади.

Учрашув Астана вақти билан соат 00:50да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ҳар икки жамоа бунгача 9 марта тўқнаш келишган. Уларнинг учтасида «Реал Мадрид», тўрттасида «Челси» ғалаба қозонган, қолганлари дуранг билан якунланган.

Чорак финалнинг илк учрашувида Испания клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Финал 10 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Фото: Getty Images

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram