Чемпионлар лигаси: Чорак финалга чиққан жамоалар аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси 1/4 финал доирасида Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида Англиянинг «Ливерпуль» жамоасини қабул қилди. Биринчи ўйинда Испания клуби рақибини 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Шу боис англияликлар учун мусобақани давом эттириш қийин бўлиши маълум эди.

Натижада Испания клуби бу сафар рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Шунингдек, яна бир ўйинда «Наполи» (Италия) ва «Айнтрахт» (Германия) жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Бу ўйинда италияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. «Наполи» чорак финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Сити» (Англия), «Интер» (Италия), «Бавария» (Германия), «Милан» (Италия), «Бенфика» (Португалия) ва «Челси» (Англия) жамоалари чорак финалга йўлланма олган эди.

Энди 1/4 финал ўйинлари 11-12, 18-19 апрель кунларига белгиланган. Ярим финал баҳслари 9-10, 16-17 май кунлари бўлиб ўтади.

Финал 10 июн куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Отатурк номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Фото: sports.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар