Чемпионлар лигаси: “Бавария” ва “Реал” ярим финалга чиқди
ASTANА. Кazinform — “Бавария” (Германия) ва “Реал” (Мадрид) Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди.

Мюнхенда маҳаллий “Бавария” ва “Арсенал” (Лондон) жамоалари майдонга чиқди. Лондондаги биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
Бу сафар “Арсенал” биринчи бўлимда хавфлироқ ҳужум қилган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда германиялик ҳимоячи Йозуа Киммих томонидан 63-дақиқада киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа, Томас Тухель шогирдлари ярим финалга чиқди.
Ўтган йили Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Манчестер Сити” Манчестерда ўз майдонида “Реал”ни (Мадрид) қабул қилди.
Чорак финалнинг илк ўйинида ҳар икки клуб 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 12-дақиқасида “Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго ҳисобни очди. 76-дақиқада “Манчестер Сити”нинг бельгиялик ўйинчиси Кевин де Брейне жавоб қайтарди.
Дуранг билан якунланган учрашув қўшимча вақтда давом этди. Якунда Карло Анчелотти бош мураббийлигидаги “Реал” пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ПСЖ” ва “Боруссия” чемпионлар лигаси ярим финалига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.