Чемпионлар лигаси: "ПСЖ" ва "Боруссия" ярим финалга чиқди

ASTANА. Кazinform — Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққан дастлабки икки футбол жамоаси номи маълум бўлди.

Футбол
Фото: pexels.com

Испаниянинг “Барселона” клуби Париждаги биринчи ўйинда “ПСЖ” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Шу боисдан ҳам Хави шогирдлари ўз майдонида тўхтатиб бўлмайдигандек туюлди. 12-дақиқада ҳам бразилиялик Рафинья мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда у иккита гол урди.

Айтиш мумкинки, биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Рональд Араухонинг майдондан четлатилиши ўйин натижасига таъсир қилди. Дастлаб, 40-дақиқада Усмон Дембеле “ПСЖ” сафида ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим, 54-дақиқада Витинья меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, кейин эса навбат Килиан Мбаппега етиб келди. У 61-дақиқада 11 метрлик нуқтадан гол урган бўлса, 89-дақиқада баҳснинг нуқтасини қўйди.

Шу тариқа, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган Луис Энрике шогирдлари ярим финалга йўлланма олди.

"ПСЖ" ярим финалда Германиянинг "Боруссия" (Дортмунд) клуби билан учрашади.

“Боруссия” Испаниянинг яна бир клуби – “Атлетико”ни мағлуб этди. Мадридликлар дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, Дортмундда мезбонлар билан тенглаша олмади. Биринчи бўлимда Жулиан Брандт ва Иан Маатсен ўз зарбалари билан ажралиб туришди. Иккинчи бўлимда Матс Хуммельс автогол муаллифига айланди. Кейин эса Анхель Корреа ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Бироқ 71-дақиқада Марсель Забитцердан узатма олган Никлас Фюллькруг мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Забитцер ўзига керакли голни киритди. Ҳисоб 4:2.

Қолган иккита йўлланма 18 апрелга ўтар кечаси ҳал бўлади. “Арсенал” (Англия) ва “Бавария” (Германия) ҳамда “Реал” (Мадрид) ва “Манчестер Сити” (Англия) ўзаро учрашувларда кучлиларни аниқлайди.

Сўнгги хабарлар