Чемпионлар лигаси: “Бавария” сафарда “Галатасарой”ни мағлуб этди

UEFА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида “Бавария” сафарда “Галатасарой”ни мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Футбол
Фото: Kazinform

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида А, B, C, D гуруҳларида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

А гуруҳида иштирок этаётган Германиянинг “Бавария” жамоаси Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши маҳоратли ўйнади.

Ўйин давомида немис футболчилари яхши ҳаракат қилишди. Натижада рақиблар учта тўп киритиб, ўз дарвозаларидан битта тўп ўтказиб юборишди.

Шу тариқа у рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ғалабасини қўлга киритди. Турнир жадвалида ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

3-турдаги барча ўйинлар натижалари қуйидагича:

А гуруҳи: “Галатасарой” (Туркия) – “Бавария” (Германия) 1:3, “Манчестер Юнайтед” (Англия) – “Копенгаген” (Дания) 1:0

B гуруҳи: “Севилья” (Испания) – “Арсенал” (Англия) 1:2, “Ланс” (Франция) – ПСВ (Нидерландия) 1:1

С гуруҳи: “Спортинг Брага” (Португалия) – “Реал Мадрид”. (Испания) 1:2, “Унион Берлин” (Германия) – “Наполи” (Италия) 0:1

D гуруҳи: “Интер” (Италия) – “Ред Булл Зальцбург” (Австрия) 2:1, “Бенфика” (Португалия) – “Реал Сосьедад” (Испания) 0:1.

Бугун, 25 октябрь куни E, F, G, H гуруҳларида баҳс юритувчи жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

Сўнгги хабарлар