Чемпионлар лигаси: “Барселона” “Антверпен”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт
Фото: очиқ манбалардан олинган

UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шу куни E, F, G, H гуруҳлари жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

H гуруҳида иштирок этаётган Испаниянинг “Барселона” жамоаси ўз майдонида Бельгиянинг “Антверпен” жамоасини мағлуб этди. Атиги 22 дақиқа ичида испан клуби учта гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Жоау Феликс ҳисобни очган бўлса, 19-дақиқада Роберт Левандовски фарқни оширди. 22-дақиқада эса Бельгия клубидан Елле Батай ўз дарвозасига гол урди.

Иккинчи бўлимда Гави 54-дақиқада “Барселона”дан гол урган бўлса, 66-дақиқада Жоау Феликс дубль қайд этди.

Биринчи турнинг бошқа натижалари қуйидагича:

E гуруҳи: “Фейеноорд” (Нидерландия) – “Селтик” (Шотландия) 2:0, “Лацио” (Италия) – “Атлетико Мадрид” (Испания) 0:1.

F гуруҳи: “Пари Сен-Жермен” (Франция) – “Боруссия Дортмунд” (Германия) 2:0, “Милан” (Италия) – “Ньюкасл” (Англия) 0:0

G гуруҳи: “Манчестер Сити” (Англия) – “Црвена Звезда” (Сербия) 3:1, “Янг Бойз” (Швейцария) – “РБ Лейпциг” (Германия) 1:3

H гуруҳи: “Барселона” (Испания) – “Антверпен” (Бельгия) 5:0, “Шахтёр” (Украина) – “Порту” (Португалия) 1:3.

Энди 20 сентябрь куни А, B, C, D гуруҳларида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар