Чемпионлар лигаси: «Астана» - «Динамо» учрашувини қаерда ва қачон томоша қилиш мумкин

None
ASTANА. Кazinform – 12 июль, чоршанба куни Астана Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичининг биринчи ўйинига мезбонлик қилади, унда «Астана» Грузиянинг «Динамо» (Тбилиси) клубини қабул қилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Астана» – «Динамо» учрашувининг жонли трансляцияси Астана вақти билан соат 20:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали томоша қилиш мумкин.

«Астана» ва «Динамо» ўртасидаги жавоб учрашуви 19 июль куни Тбилисида бўлиб ўтади.

Ушбу жуфтлик ғолиби Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичида Хорватиянинг «Динамо» (Загреб) жамоаси билан тўқнаш келади.


Сўнгги хабарлар