Чемпионлар лигаси: «Астана» «Динамо Тбилиси»га қарши жавоб ўйинини ўтказади

None
ASTANА. Каzinform - Бугун UEFA Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида «Астана» «Динамо Тбилиси» жамоасига (Грузия) қарши жавоб ўйинини ўтказади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашув 19 июль куни Астана вақти билан соат 22:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Пойтахтда бўлиб ўтган илк учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Динамо Тбилиси» (Грузия) 1925 йилда ташкил топган. 1964 ва 1978 йилларда СССР чемпионати чемпиони бўлди. 1990 йилдан буён ўз мамлакатида 18 марта шоҳсупага кўтарилган.

Шунингдек, 1981 йилда у UEFA Кубок эгалари кубогини қўлга киритди.

Ғолиб жамоа иккинчи саралаш босқичида Загребнинг «Динамо» жамоаси билан куч синашади. Ўйин 25 июль ва 1 август кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram