«Челси» ва «Ювентус» клуби собиқ футболчиси Жанлука Виалли вафот этди

ASTANА. Кazinform – Футбол бўйича жаҳон ва Европа чемпионатларининг бронза медали совриндори Жанлука Виалли оламдан ўтди, дея хабар беради Кazinform мухбири Euronewsга таяниб.
None

Футбол бўйича Италия терма жамоасида ўйнаб, жаҳон ва Европа чемпионатларининг бронза медали совриндорига айланган Жанлука Виалли 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Виаллининг ўзи яқин вақтгача ҳамкор бўлган Sky Sports телеканали хабар берди.

Бунгача Виаллига ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилган ва 17 ойлик кимётерапия курсидан ўтган. Даволанишдан сўнг италиялик футболчи касалликни енгиб ўтганини маълум қилган эди.

Муаллиф: Балнур Қожагелди


Сўнгги хабарлар