Чехияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

PRAGA. Kazinform - Бугун Чехия Милош Земан ўрнига янги президентни сайлайди. Янги президент ўз лавозимини март ойида бошлайди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
None

Сайловнинг иккинчи босқичида Чехия Республикасининг собиқ бош вазири Андрей Бабиш ва НАТОнинг истеъфодаги генерали Петр Павел иштирок этади.

Бу ҳафта номзод Павелнинг ўлими ҳақида ёлғон хабарлар пайдо бўлди. Номзоднинг расмий веб-сайтининг нусхасида Павел юрак хасталигидан вафот этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ҳозир, унинг сўзларига кўра, бу масала билан полиция шуғулланмоқда.

Шунингдек, шу ҳафта номаълум шахс Бабишни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Сайлов натижалари шанба куни тушдан кейин эълон қилинади.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар