Чехияда минглаб одамлар юқори нархларга қарши намойишга чиқди

None
PRAGA. Kazinform – Прага марказида «Қашшоқликка қарши» шиори билан ўтказилган митингда бир неча минг киши йиғилди. Ҳукуматдан ёрдам талаб қилинган намойиш Чехия касаба уюшмалари конфедерацияси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform DWга таяниб.

8 октябр куни Праганинг Вацлав майдонига энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошишига қарши бир неча минг киши намойишга чиқди.

Улар ҳозирда ойига 644 еврони ташкил этувчи энг кам иш ҳақини оширишни, шунингдек, кундалик уй-рўзғор буюмлари нархларини давлат томонидан тартибга солишни талаб қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, август ойида Чехияда нархларнинг ўсиши йиллик кўрсаткичда 17,2 фоизни ташкил этди. Фавқулодда чора сифатида Бош вазир Петр Фиала бошчилигидаги ўнг марказчи ҳукумат ноябр ойининг бошидан бошлаб уй хўжаликлари ва кичик бизнес учун электр ва газ нархларига чекловлар киритди.




Фото: dw.com


Сўнгги хабарлар