Чехияда икки поезд тўқнашиб кетди, одамлар ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform - Прагадан 100 километр узоқликда поезд ҳалокати юз берди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewswга таяниб.

Чехияда икки поезд тўқнашиб кетди, одамлар ҳалок бўлди
Фото: pixabay.com

Чехияда поезд ҳалокатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ киши жароҳат олди. Ҳодиса пойтахтдан юз километр узоқликда юз берган.

Хабар қилинишича, Прагадан Словакиянинг Кошице шаҳрига кетаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетган. Бир вагон рельсдан чиқиб кетди. Қидирув-қутқарув ишларига 36 ўт ўчириш бригадаси ва иккита вертолёт жалб қилинган.

Жароҳатланганлар шифохоналарга жўнатилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Чехия Бош вазири Петр Фиала қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Битта версия - ҳайдовчининг хатоси.

Сўнгги хабарлар