Чехия президенти Петр Павел мотоцикл ҳалокатида жароҳат олди

ASTANA. Kazinform – “Петр Павелнинг жароҳатлари жиддий эмас, бироқ у бироз кўрикдан ўтиши керак эди” дейилади президент девони баёнотида. Аммо воқеа ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган, деб ёзади ВВС.

петр павел
Фото: Петр Павел/Facebook

Чехия полицияси воқеани тергов қилмаётганини, чунки воқеа йўлда эмас, ёпиқ пойга йўлагида содир бўлганини айтди.

Президентнинг расмий вакили Чехия телеканалига Павел бир неча кун касалхонада бўлишини айтди.

Чехия раҳбари кейинги ҳафта Иорданияга ташриф буюриши керак эди, бироқ ташрифнинг амалга ошиши ҳозирча маълум эмас.

62 ёшли президент иштиёқли мотоциклчи сифатида ҳам танилган. Унинг BMW R1200 GS спорт мотоцикли бор.

Бу Чехия президентининг севимли машғулотидаги биринчи воқеа эмас.

Ўтган йили у каскасиз мотоцикл ҳайдагани учун узр сўрашга мажбур бўлган эди.

НАТОнинг собиқ генерали Павел ўтган йилнинг март ойида Чехия президенти этиб сайланган.

Инаугурациядан бир неча ҳафта ўтиб у қўшни Германиянинг Бавария шаҳрига мотоциклда йўл олди.

Сўнгги хабарлар