Чехия Қозоғистонга 20 йил ичида тўғридан-тўғри 350 миллион доллар сармоя киритди

ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ян Липавский билан учрашувдан сўнг ОАВ вакилларига икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.

Чехия Қозоғистонга 20 йил ичида тўғридан-тўғри 350 миллион доллар сармоя киритди
Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

“Чехия - ўзаро савдо бўйича Европадаги энг йирик ўнта савдо ҳамкоримиздан бири. Хусусан, ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошиб, 630 миллион доллардан ошди. Мамнуният билан айтиш мумкинки, сўнгги 20 йилда Чехиядан мамлакат иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри сармоя ҳажми 350 миллион доллардан ошди. Шу нуқтаи назардан биз муносабатларимизни янада оширишга, ўзаро манфаатли лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга тайёрлигимизни тасдиқладик”, — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, Чехиянинг Škoda Auto, Tatra, Home Credit каби етакчи компаниялари Қозоғистон бозорида фаол ва муваффақиятли фаолият юритмоқда.

“Умуман олганда, биз икки давлат ўртасида машинасозлик, энергетика, транспорт, ІТ, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ҳарбий техника ва янги технологиялар соҳаларидаги ишларни давом эттиришга келишиб олдик. Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимизнинг асоси бўлган транспорт-транзит ҳамкорлигини ривожлантиришга эътибор қаратдик. Шу нуқтаи назардан, биз энг муҳим стратегик савдо йўлларидан бирига айланган Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг улкан салоҳиятини назарда тутдик. Дарҳақиқат, Осиёдан Европага қуруқлик орқали ташилаётган юкларнинг 80 фоизи Қозоғистон орқали ўтишини яхши биласиз. Яқин келажакда яна 10 миллион тоннага етказиш режамиз бор”, — деди Мурат Нуртилеу.

 

Сўнгги хабарлар
telegram