Чегарадан 952 та коронавирус тестини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

20 июль куни Туркистон вилояти прокуратураси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Сариағаш туманидаги божхона постини текширишди. Текширув чоғида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси юк машиналарида умумий қиймати 3,6 млн тенге бўлган 56 қути CОВИД-19 инфекциясини аниқлайдиган тестни олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у тестларни Россия Федерациясидан олиб келган. Бироқ, у ушбу тестлар учун божхона постида декларация топширмаган. Ушбу ҳолат бўйича ваколатли орган Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 551-моддаси 1-бандига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатди ва декларация қилинмаган мулкни мусодара қилди. Чет эллик ҳуқуқбузарга ойлик ҳисоб кўрсатгичининг (1 ОҲК - 2778 тенге, ёки ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 21 июль кунги расмий курсга кўра, 68 минг 533 сўм 26 тийин - Таҳр.) 30 баравари миқдорида жарима солинди.
Муаллиф: Айнур Ақбаева