17:53, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Cенат раиси ўринбосари Молдованинг Қозоғистонга янги тайинланган Элчиси билан учрашди
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси ўринбосари Асқар Шакиров Молдова Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги янги тайинланган Элчиси Лилиан Дариус билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Парламент Сенати матбуот хизматига таяниб.
Музокаралар чоғида томонлар икки давлат ўртасида ҳам икки томонлама асосда, ҳам халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Хорижий дипломатга Қозоғистонда рўй бераётган кенг қамровли ўзгаришлар ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича мамлакат позицияси ҳақида маълумот берилди.
Учрашув иштирокчилари Қозоғистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми сифатида парламентлараро алоқаларни, жумладан, парламентлар дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада чуқурлаштиришга келишиб олдилар.
Фото: senate.parlam.kz