“Буюк Ипак йўли” турнири: Қозоғистон боксчилари 3 та олтин медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform — Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўтказилган “Буюк Ипак йўли” халқаро турнирида Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Бокс
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

60 кг вазнда Талғат Сиримбетов қозоғистонликлар орасида илк олтин медални қўлга киритди.

Финалда Талғат озарбайжонлик Азрар Бабировни ҳакамларнинг якдил овозига кўра енгди.

71 кг вазн тоифасида Дархан Дуйсебай сўнгги баҳсда ўзбекистонлик Бекзод Ҳамидовни мағлуб этди.

Бугун Сағиндиқ Тоғамбай сенцация қилди. У 92 кг вазн тоифасида 2020 йилги Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, 2021 йилги жаҳон чемпиони, 2023 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган машҳур кубалик Лорен Берто Альфонсо Домингесни уч раунд давомида зарба остига олди ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.

48 кг вазнда жаҳон чемпиони Темиртас Жусипов маҳаллий боксчи Ҳасан Маликов билан куч синашди. Ҳакамлар қарорига кўра Ҳ.Маликовнинг ғалаба қозонди.

Худди шундай Тимур Қабдеш 54 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Тимур ўзбекистонлик Хўжаназар Нортожиевга қарши жанг ўтказиб, рақибини иккинчи раундда нокдаунга учратди, аммо учинчи раундда унинг қовоғи ёрилиб кетди. Натижада жанг тўхтатилиб, ғалаба ўзбекистонлик боксчига берилди.

Бақтияр Смағулов (67 кг) ва Бекзат Танатар (86 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар