Буюк Британияда поезд машинистлари оммавий иш ташлашмоқда

LONDON. Kazinform - 30 июл куни Буюк Британия аҳолиси темир йўл транспорти ходимларининг забастовкаси туфайли поездлар ҳаракатида узилишларга дуч келди, дея хабар бермоқда Kazinform CBS News телеканалига таяниб.
None
None

5000 га яқин машинистлар бутун Англия бўйлаб еттита темир йўл компаниясига қарши 24 соатлик иш ташлаш уюштирдилар. Бу Бирмингемдаги Ҳамдўстлик ўйинларининг иккинчи куни ва инглиз футболининг янги мавсумининг биринчи кунида содир бўлди.

Бунгача темир йўлчилар, сигналчилар, таъмирлашчилар ва станция ходимларининг иш ҳақи, иш жойлари ва меҳнат шароитларидан шикоят қилиб тўрт марта бир кунлик иш ташлаш ташкил қилишган.

Касаба уюшмалари сўнгги ўн йилликларда 9 фоиздан ортиқ инфляция ва турмуш нархининг ёмонлашиши билан курашиш учун иш ҳақини сезиларли даражада ошириш учун курашмоқда. Темир йўл компаниялари пандемиядан икки йил давомида оғир молиявий аҳволда бўлганидан кейин харажатларни камайтиришга интилмоқда.

Август ойида яна иш ташлашлар режалаштирилган, бу Буюк Британия темир йўлларида мураккаб меҳнат можаросидан дарак беради.

Фото: apnews.com

Сўнгги хабарлар