Буюк Британияда «омикрон» штамми билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон халққа мурожаатида «омикрон» штаммининг тарқалиш тезлиги юқори эканлигини айтди.

У, шунингдек, коронавирусга қарши курашда қайта эмлаш муҳимлигини таъкидлади, дея хабар беради Кazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-канали га таяниб.

Шунинг учун вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлаш лозимлигини керак. Жонсон янги йилга қадар ревакцинация мамлакатнинг барча аҳолиси учун мавжуд бўлишини ваъда қилди.

«Билишимча, баъзи одамлар қайта эмлаш зарурати тўғрисида қарорни кутишни таклиф қилишади. Улар янги штамм унчалик оғир эмас деб ўйлашлари мумкин. Менинг жавобим: ревакцинация зарур. «Омикрон» сизга зарар етказмайди деб ўйламанг. Сиз ёки яқинларингиз касал бўлиб қолиши мумкин. Жанубий Aфрикада бир ҳафта ичида касалхонага ётқизилганлар сони икки баравар ошди. Aфрикада ҳам, Буюк Британияда ҳам «омикрон» билан касалхонага ётқизилганлар сони ортиб бормоқда«, - деди Жонсон.

Жанубий Aфрика Республикаси Президенти Сирил Рамафосада коронавирус инфексияси аниқланди. Бу ҳақда Президент девони матбуот хизмати хабар берди.

«КВИ тести ижобий чиққанидан кейин Президент COVID-19 дан даволанмоқда.

Президент девонига кўра, 69 ёшли Рамафоса Кейптаундаги тадбирда қатнашганидан кейин ўзини ёмон ҳис қилган. Ҳозир унинг аҳволи яхши ва Жанубий Aфрика мудофаа кучлари ҳарбий-тиббий мутахассислари назоратида.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Президент коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтгани натижасида касаллик осон кечаётганини айтди. Давлат раҳбари ваколатини вице-президент Девид Мабуза бажармоқда
Сўнгги хабарлар