Буюк Британияда одамларнинг тўпланишига тақиқ жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалиши сабабли Буюк Британияда янги чекловлар жорий этилди, деб хабар берди Kazinform BBCга таяниб.
None
None

Буюк Британияда коронавирус ҳолатининг кескин ўсиши сабабли, душанба кунидан бошлаб олти кишидан ортиқ гуруҳга йиғилиш тақиқланди.

Янги талабларга кўра одамлар уйда ёки кўчада, ҳеч қаерда йиғилмаслиги керак.

Бироқ, бу мактабларга, иш жойларига ёки тўйларга, дафн маросимларига ва жамоавий спорт турларига тааллуқли эмас.

Бош вазир Борис Джонсон чоршанба куни Даунинг-стритдаги матбуот анжуманида қўшимча маълумотларни тақдим этади.

Сўнгги хабарлар