15:15, 20 Июль 2022 | GMT +5
Буюк Британияда маймун чечаги билан касалланганлар сони 2100 тадан ошди
LONDON. Кazinform - Буюк Британия маймун чечагини тўхтатиш учун 100 минг доза вакцина сотиб олди. Мамлакат бўйлаб касалланганлар сони 2130 тага етди, уларнинг аксарияти Лондонда, деб хабар беради Кazinform АBC News сайтига таяниб.
Британия Соғлиқни сақлашни муҳофаза қилиш агентлигининг таъкидлашича, эпидемия тарқалмоқда, аксарият ҳолатлар ҳали ҳам гейлар орасида учрайди.
Британия ҳукумати эмлаш стратегиясини кенгайтириб, нафақат маймун чечаги билан касалланган беморларни даволаётган тиббиёт ходимларига ва беморлар билан алоқада бўлган шахсларга, балки юқорида қайд этилган эркакларнинг алоҳида тоифасига ҳам вакциналарни таклиф қилди.
Агентлик вакциналарнинг биринчи қўшимча дозалари шу ойда, қолганлари эса сентябрда етказилишини кутаётганини айтди. Bavarian Nordic вакцинаси чечакни даволаш учун мўлжалланган ва маймун чечагига қарши тахминан 85% самарали эканлиги айтилади.
Фото: abcnews.go.com