11:15, 22 Январь 2022 | GMT +5
Буюк Британияда кўплаб коронавирус чекловлари олиб ташланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Буюк Британияда 27-январдан бошлаб ёпиқ жойларда ва транспортда ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди, айрим оммавий тадбирлар ва тунги клубларда қатнашиш учун эмлаш сертификатини тақдим этиш шарт эмас, иш берувчилар эса ўз ходимларини офисга қайтаришлари мумкин , деб хабар беради Кazinform Euronews.comга таяниб
Коронавирус инфекцияси учун фақат мажбурий беш кунлик карантин сақланмоқда, аммо Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, бу талаб тез орада бекор қилиниши мумкин.
«Бугунги сўнгги маълумотлар Англияда инфекция даражаси пасайиб бораётганини аниқ кўрсатмоқда. Гарчи баъзи жойларда, жумладан, бошланғич мактабларда ҳам ҳолатлар кўпайиши мумкин бўлса-да, олимларимиз «омирон» тўлқини бутун мамлакат бўйлаб чўққига чиқиб бўлганини тахмин қилмоқда», - деди Б.Жонсон.
Бундан ташқари, асемптоматик тарзда коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт муассасалари ва ижтимоий хизматлар ходимларига ишлашга рухсат берилиши мумкин.