Буюк Британияда инфляция 9,4 фоизга етди
Инфляцияга бензин ва дизель ёқилғиси нархларининг тез ўсиши катта таъсир кўрсатди, ёқилғи нархи ўтган йили 42,3 фоизга ошган. Статистика идораси маълумотларига кўра, июн ойида бензин литри 184 пенсни, май ойида эса 172,7 пенсни ташкил қилган.
Тухум, сут маҳсулотлари, сабзавот ва гўшт таннархининг ошиши ҳисобига бир йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 9,8 фоизга ошди.
Янги кўрсаткич 1982 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўшанда инфлятсия 11 фоизга етган.
Англия банки раҳбари Эндрю Бэйли сешанба куни банк ўзининг навбатдаги йиғилишида инфляцияни назорат қилишда ёрдам бериш учун фоиз ставкаларини ярим фоизга оширишни кўриб чиқишини айтди. Банк 2021 йил декабридан бери ставкаларни беш марта оширди.
Аввал хабар қилинганидек, Буюк Британияда бензин нархи ҳам ошган.
Муаллиф: Рустем Қожибаев
Фото: breitbart.cоm