Буюк Британияда Елизавета II га биринчи ёдгорлик очилди

Елизавета II га Буюк Британиядаги биринчи ёдгорлик Англиянинг Окем шаҳридаги кутубхона яқинида очилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Daily Mailга таяниб.

Великобритания, Елизавета II, Англия
Фото: msn.com

Очилиш маросими унинг туғилган кунида, 21 апрель куни бўлиб ўтди. Ҳайкалнинг баландлиги 2 метрдан ошади. Унда ёш малика расмий либосда, учта корги ҳамроҳлигида тасвирланган.

Бронзадан ясалган ёдгорлик 124 минг долларга тушди ва у туман аҳолисининг хайр-эҳсонлари эвазига қурилган.

Елизавета II 2022 йил 8 сентябрда 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.

Сўнгги хабарлар