Буюк Британияда 100 мингга яқин давлат хизматчиси намойишга чиқади

None
LONDON. Kazinform - Буюк Британиянинг 100 мингга яқин давлат хизматчиси 1 февралга режалаштирилган намойишда иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат ва тижорат хизматлари уюшмаси Миллий ижроия қўмитаси (Public and Commercial Services Union, PCS) 1 феврал куни ташкилотнинг барча аъзолари учун бир кунлик иш ташлаш эълон қилишга рози бўлди. Ўтган йили овоз бериш жараёнида намойиш ўтказиш учун ташкилот аъзоларининг 50 фоиздан ортиғи овоз берган», - дейилади Британия давлат хизматчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси эълонида.

Бу Британия давлат хизматчиларининг сўнгги йиллардаги энг йирик намойиши бўлади. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 124 давлат органи ходимлари, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар, Транспорт, Таълим, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ходимлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда темирйўлчилар, автобус ҳайдовчилари, ҳамширалар ва тез ёрдам ходимлари иш ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш талаби билан кенг кўламли норозилик намойиши ўтказмоқда.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев

Фото: REUTERS/Toby Melville


Сўнгги хабарлар
telegram