Буюк Британия вазири Париж стадионидаги тартибсизликларни тергов қилишга чақирди

NUR-SULTAN. Кazinform - Буюк Британия маданият вазири Надин Доррис Европа футбол ассоциациялари иттифоқини (UEFA) тартибсизликлар сабаблари ва Париждаги Чемпионлар лигаси финали кечикиши сабабларини расман текширишга чақирди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None
None

Франция полицияси «Реал Мадрид» – «Ливерпуль» учрашувида инглиз мухлисларига кўздан ёш оқизувчи газ ва қалампир спрейи қўллагани учун танқид қилинди.

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен британиялик футбол мухлисларини минглаб одамларни тегишли чипталарсиз «Stad de де Frans»га киришга мажбурлаганликда айблади. Полиция 105 кишини ҳибсга олди. Ўз навбатида UEFА мутасаддилари ўйиннинг кечиктирилишини «хавфсизлик сабабли» изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни ва ундан кейин Чемпионлар лигаси финали вақтида Париж полицияси Франция пойтахти Сен-Дени яқинидаги «Stad de Frans» стадионида юз берган тартибсизликлар вақтида 68 кишини ҳибсга олган эди.

УЕФА ва Франция расмийларига кўра, Чемпионлар лигаси финали олдидаги тартибсизликлар ўйинни томоша қилишни истаган минглаб одамларда қалбаки чипталар бўлгани сабаб бўлган. Стадионга кираверишда мухлисларнинг кўплиги туфайли Чемпионлар лигаси финали ўттиз дақиқадан кўпроқ кечиктирилди.

Сўнгги хабарлар