Буюк Британия ТИВ раҳбари Қозоғистонга ташриф буюради

None
ASTANА. Кazinform – Шу ҳафта Астанада Буюк Британия қироличаси Елизавета II номидаги майдон очилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирликда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилнинг 17-18 март кунлари Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазири Жеймс Клеверли Қозоғистонга ташриф буюради. Астанада Жеймс Клеверли Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Алихан Смаилов томонидан қабул қилинади», — деди Айбек Смадияров.

Қозоғистон ташқи сиёсат идораси раҳбарияти билан музокаралар ташкил этилади.

«Ташриф доирасида Астанадаги истироҳат боғларидан бирида Елизавета II номидаги майдоннинг очилиш маросими бўлиб ўтади», — деди у.

Аввал хабар қилинганидек, пойтахтдаги кичик боққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II номини бериш таклиф қилинган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram