Буюк Британия нефт ва газ компанияларига 6 миллиард доллар солиқ солади
Мамлакат Молия вазири Риши Сунак пайшанба куни энергия ишлаб чиқарувчилар учун янги 25% даромад солиғини эълон қилди, энергия нархлари аввалги даражага қайтгандан сўнг, у босқичма-босқич бекор қилинади.
Қайд этилишича, компаниялар, жумладан, BP ва Shell ҳам нефт ва табиий газнинг жаҳон нархларининг кескин ошиши фонида ўтган йили умумий 32 миллиард доллар фойда олган.
Ушбу солиқлар 8 миллионга яқин кам таъминланган оилаларга 650 фунт стерлинг миқдорида бир марталик тўғридан-тўғри тўловлар ва яна 8 миллион нафақахўрларга 300 фунт стерлинг миқдорида тўғридан-тўғри тўловларни таъминлаш учун тахминан 15 миллиард фунт стерлинг (19 миллиард доллар) миқдоридаги янги имтиёзлар пакетини молиялаштиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияданинг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлари ҳақида хабар берган эди.