Буюк Британия локдаундан чиқишни бир ойга қолдирди
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ижтимоий масофа қоидаларини бекор қилишни яна тўрт ҳафтага қолдиришга қарор қилишди. Дастлаб, 21 июн куни антивирус чекловларини бутунлай бекор қилиш режалаштирилган эди.
Бу шуни англатадики, спорт заллари, паблар ва кинотеатрларда бандлик чекловлари амалда қолади ва тунги клублар ва концерт майдонлари очилмайди.
Бироқ, қарор ҳали парламентнинг қуйи палатаси орқали қабул қилинмаган. Баъзи депутатлар локдауннинг узайтирилишини маъқулламасликлари мумкин.
21 июн куни Буюк Британия локдаунни бекор қилишнинг сўнгги тўртинчи даражасига ўтиши керак эди. Бу мавжуд чекловларни тўлиқ бекор қилишни, шу жумладан турли хил уйларда яшовчиларнинг учрашувларига ва ташрифларига рухсат беришга имкон яратарди.
Бироқ, баъзи олимлар коронавируснинг «ҳинд» штамми (Делта штамми) билан юқтириш ҳолатларининг кўпайиши фонида иложи борича кўпроқ одам эмлашлари учун, локдаундан чиқишни кейинга қолдиришни талаб қилишди.
Якшанба куни Буюк Британияда 7500 янги юқтириш ҳолатлари, шунингдек олдинги 28 кун ичида коронавирус ташхиси қўйилган беморларда саккизта ўлим ҳақида хабар берилган.
Ҳафтада ўртача инфекция юқтирганлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 49 фоизга кўпдир.