10:59, 21 Февраль 2022 | GMT +5
Буюк Британия қироличаси коронавирус юқтирди
NUR-SULTAN. Kazinform - Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Букингем саройига таянган ҳолда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳазрати олиялари шамоллашга ўхшаш енгил белгиларни ҳис қилмоқда, лекин келаси ҳафта давомида Виндзорда енгил мажбуриятларни бажаришни давом эттиришга умид қилмоқда», - дейилган хабарда.
Февралнинг ўнинчи саналарида қироличанинг ўғли тахт вориси шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланган эди. Кейин у қиролича билан мулоқотда бўлгани хабар қилинган эди.
Қиролича Елизавета II 95 ёшни қаршилаган. Бу йил тахтга ўтирганининг 70 йиллигини нишонлайди.
Фото: The Telegraph