Буюк Британия қироли узоқ вақтдан бери биринчи марта омма олдига чиқди

Буюк Британия қироли узоқ вақтдан бери биринчи марта омма олдига чиқди
Фото: euronews.com

ASTANА. Кazinform - Чарльз III саратон касаллигига чалинганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқди. Буюк Британия қироли ва унинг рафиқаси қиролича Камилла якшанба куни Виндзор қасридаги Авлиё Георгий капелласидаги Пасха маросимида қатнашди.

Британия ОАВлари Буюк Британия қироли йиғилганларни табассум билан кутиб олганини таъкидлади.

Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари унинг ушбу анъанавий тадбирга келиши аҳолини тинчлантиришга уриниш сифатида баҳоланганини даъво қилмоқда.

Шу йилнинг февраль ойида 75 ёшли Британия қироли Чарльз III ўз соғлиғи ҳақида қайғургани учун жамоатчиликка миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия қироли соғлиғи сабабли давлат вазифаларини вақтинча бажармаслиги маълум қилинган эди.

Сўнгги хабарлар