Буюк Британия қирғоқларининг учдан бир қисми сув остида қолиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2050 йилга бориб, Буюк Британияда денгиз сатҳининг кўтарилиши сабабли аҳоли 200 мингга яқин кўчмас мулкдан воз кечишга мажбур бўлиши мумкин, деб хабар қилди Каzinform мухбири BBCга таяниб.

Пол Сэйерснинг «Океан ва қирғоқларни бошқариш» халқаро журналида чоп этилган ҳисоботида денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли Буюк Британия қирғоқларининг учдан бир қисми сув остида қолиши айтилган.

2100 йилга келиб ҳароратнинг 2 ° C га кўтарилиши денгиз сатҳининг нормал кўтарилишига олиб келади деб ҳисобласак, 2050 йилга бориб 160 000 тагача объект хавф остида бўлиши таъкидланган. 30-35 мингга яқин бино аллақачон хавфли деб топилган. Сув тошқини хавфи бўлган биноларнинг аксарияти Буюк Британиянинг жануби-ғарб, шимоли-ғарб ва шарқида жойлашган.

Тадқиқот биринчи марта мудофаани яхшилаш харажатлари жуда юқори ёки техник жиҳатдан имконсиз бўлган ҳудудларни аниқлади.

Денгиз сатҳининг кўтарилиши нафақат қирғоқларни сув босиши хавфини оширади, балки катта тўлқинлар томонидан эрозияни тезлаштиради.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram