Буюк Британия Ғазо секторидан фаластинликларни кўчириш таклифини рад этди

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги фаластинликларни Ғазо секторидан ташқарига кўчириш ҳақидаги ҳар қандай таклифни қатъиян рад этди, деб хабар беради Каzinform.

Ғазо
Фото: Pixabay

“Ғазо сектори Фаластин ҳудуди босиб олинган ва келажакдаги Фаластин давлатининг бир қисми бўлади. Буюк Британия фаластинликларни Ғазо секторидан ташқарига жойлаштириш бўйича ҳар қандай таклифни қатъиян рад этади”, – деди чоршанба куни Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Исроилнинг Times of Israel газетаси ҳукуматдаги манбаларга таяниб, Исроил фаластинликларни Ғазо секторидан бошқа давлатларга “ихтиёрий” кўчириш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги хабарлар