Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистондан 120 дан ортиқ спортчи иштирок этади

TASHKENT. Кazinform - Қозоғистонда бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистондан 120 дан ортиқ спортчи иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон этноспорт уюшмаси бош котиби Ўрхон Кападзе маълум қилди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида ўзбекистонлик 120 дан ортиқ спортчи иштирок этади
Фото: Астана шаҳри ҳокимлиги

“Ўзбекистон номидан Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 122-125 нафар спортчи иштирок этишини режалаштирганмиз. Биз спортнинг 14 тури бўйича беллашамиз. “Танга осиш” ва “Ағдаришмоқ” мусобақаларида ўзбекистонликлар илк бор иштирок этади. Бу биз учун янги йўналишдир. Умид қиламизки, спортчиларимиз совринли ўринлар билан қайтишади”, — деди Ўрхонн Кападзе Кazinform мухбирининг саволига жавоб берар экан.

Кападзе
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

 

Унинг таъкидлашича, тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Ҳар бир федерация ўз дастурини ишлаб чиқади ва мусобақалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали спортчиларни тайёрлайди.

“Бу - катта мусобақа. Шунинг учун у тўлиқ ва пухта тайёргарликни талаб қилади. Қозоғистон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини юқори савияда ташкил этишига ишонамиз. Бу мамлакат йирик спорт тадбирларини ўтказишда катта тажрибага эга. Этноспорт, жумладан, пойгага отларни тайёрлаш ва камондан отиш қозоқ халқининг ажралмас қисмидир”, - дея хулоса қилди Ўрхон Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, кўчманчилар ўйинлари дастурига спортнинг 21 тури киритилган. Улар орасида кураш, кўпкари, арқон тортиш каби мусобақалар Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Бунгача Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Шаҳрисабзда кенг кўламли этноспорт фестивали ташкил этилган эди. Ўша тадбирда қўшни давлат спортчилари энг яхшилар қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 8-13 сентябрь кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 89 давлатдан 2000 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Сўнгги хабарлар