Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари медаллари таништирилди

ASTANА. Кazinform - Бугун Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари медаллари таниширилди.

Медаллар
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Уни V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш дирекцияси бошлиғи Наил Нуров тақдим этди.

Медаль бронза қотишмасидан қилинган. Унинг ўртасида кўчманчилар цивилизацияси рамзи - отда ўтирган Қуёш бошли одамнинг рамзи жойлашган.

“Медалнинг контури миллий рамзимиз, чанғороқ шаклида яратилган. Медалнинг лентаси сердолик минералининг ранги каби ноёбдир. Ўйинлар ўтказиладиган жой ва вақт кўрсатилган эслатма бор”, — деди спикер.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2024-йилнинг 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади ва унда 89 давлатдан 21 спорт тури бўйича 2500 нафарга яқин иштирокчи қатнашади. Бундай муҳим тадбир нафақат маданий ва спорт байрами, балки болалар ҳуқуқлари ва инклюзивлигининг асосий масалаларини тарғиб қилиш платформаси ҳам бўлади.

Сўнгги хабарлар