18:00, 09 Сентябрь 2024 | GMT +5
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Қозоғистонлик курашчилар иккита олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қозоқ кураши бўйича қозоғистонликлар иккита олтин медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги биринчи олтин медални 48 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Айжан Жилқибаева қўлга киритди. Финалда у қирғизистонлик рақиби Л.Асакеевадан устун келди.
Бекжан Тўлепов эса эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида яна бир қирғизистонлик полвонни мағлубиятга учратиб, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари чемпиони бўлди.