Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Қозоғистон медаллар жадвалида пешқадамлик қилмоқда

Тақдирлаш маросими
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

ASTANА. Кazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг иккинчи мусобақа куни ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг иккинчи куни якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 14 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда.

Қирғизистонлик спортчилар 2 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза билан иккинчи ўринда, кучли учликни эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан россиялик спортчилар якунлаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали бор, Франция терма жамоаси эса 1 та олтин ва 1 та бронза билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринда бормоқда.

Бугунги кунга қадар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари совринлари 20 давлат спортчиларига топширилди.

жадвал
Фото: Kazinform

 

Сўнгги хабарлар
telegram