Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари қандай ва қаерда ўтказилади
ASTANA. Kazinform – 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Спорт тадбирида 89 мамлакатдан 2000 дан ортиқ киши иштирок этади.

Пойтахт ҳокимлиги расмий сайти хабарига кўра, ўйинлар уч йўналиш, яъни спорт, маданият ва фан йўналишларида ўтказилади.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари инфратузилмаси 6 та пойтахт объектини ўз ичига олди: “Астана-Арена” стадиони, “Қазанат” ипподроми, Ж.Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройи, “Алау” муз майдони саройи, «Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуаси, “Думан” мажмуаси.

"Қазанат" ипподроми ва Этноаул ҳудудида от пойгалари, анъанавий камондан отиш ва қуш овлаш мусобақалари, шунингдек, от пойгалари ўтказилади. Ж.Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройи ва “Алау” муз майдонида миллий кураш, жанг санъати ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар, “Думан” мажмуасида анъанавий интеллектуал ўйинлар ўтказилади. «Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуасида Аккредитация ва таъминот марказлари жойлаштирилади.

Ўйинлар илмий дастуридаги тадбирлар ҚР Миллий музейида бўлиб ўтади.
Жануби-ғарбий томондан “Қазанат” ипподромига туташ 10 гектар майдонда жойлашган “Кўчманчилар олами” этноаул ВИКнинг маданий дастурини амалга ошириш учун асосий майдон бўлади. Шунингдек, маданий дастур доирасида тадбирлар Астана шаҳрининг турли ҳудудларида (майдонлар, боғлар, ҳиёбонлар, бошқа жамоат жойлари, театрлар, концерт заллари, кинотеатрлар, музейлар, кўргазма павильонлари ва бошқалар) ўтказилади.
Спорт дастуридан спортнинг 21 тури бўйича мусобақалар ўрин олган. Ўйинларда 100 га яқин медаллар жамланмаси ўйналади.