Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Илк олтин медалга Франция эга чиқди

ASTANА. Кazinform - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг биринчи мусобақа кунида спортчилар ёмби отишнинг венгер услуби бўйича совринли ўринлар учун баҳслашди.

Ёмби отиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Ёмби отиш бўйича 27 давлатдан 78 нафар спортчи иштирок этди. Улар 11 та гуруҳга бўлиниб, энг яхшилари сараланди.

ёмби отиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

 

Натижада Франция терма жамоаси спортчиси Рафаэль Малет мусобақанинг илк олтин медалини қўлга киритди. Мўғулистон вакили Алтанкуяг Нергию кумуш медалга сазовор бўлди. Франциянинг яна бир вакили Гейтан Блот бронза медалини қўлга киритди.

ёмби отиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

 

Кучли бешликка Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Абзал Тўлибеков кирди.

ёмби отиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

 

“Венгер услубининг ўзига хослиги шундаки, спортчи отдатезроқ чопиб, нишонга тез отиши керак. Ўқлар сонида чеклов йўқ. Қозоғистон дирекцияси барча спортчиларни отлар билан таъминлади. Тўқсонга яқин от тайёрладик. Терма жамоа спортчилари уч ой давомида Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўрди. Йил бошидан тўртта машғулот ўтказдик. Ҳар бир спортчи учун индивидуал тактика ишлаб чиқдик”, - деди Ёмби отиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Елдос Бадашев.

ёмби отиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси сафида Айтбек Сарибай, Ералхан Айкўз, Батир Бексаут, Абзал Тўлебековлар иштирок этган эди. Спортчилар жаҳон ва Европа чемпионатларида ҳам совринли ўринларни қўлга киритишган.

Спортчилар яқин уч кун ичида 3 та услубда (Осиё, турк, қозоқ) совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Сўнгги хабарлар