Буркина-Фасодаги масжидга уюштирилган ҳужумда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

ASTANА. Kazinform — Якшанба куни Буркина-Фасо шарқидаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида ўнлаб мусулмонлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ислом уюшмалари федерацияси маълум қилди.

Буркина-Фасо
Фото: Pixabay

Баёнотда айтилишича, якшанба куни Натиабоани туманидаги масжидга уюштирилган ҳужумда камида 14 мусулмон ҳалок бўлган.

Улардан икки нафари шифохонада, қолганларига воқеа жойида вафот этган.

Қурбонлар орасида ҳарбийлар ва “Ватан ҳимояси кўнгиллилари” ташкилоти аъзолари ҳам бор.

Худди шу куни Буркина-Фасо шимолидаги Саҳел минтақасидаги Эссакане қишлоғида католик черковига уюштирилган ҳужумда яна 15 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда черков вакили маълум қилди.

Сўнгги хабарлар