Бурабайда йўлда қолиб кетган 29 нафар чет эллик қутқарилди

KÓKSHETAÝ. Kazinform – Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 29 нафар Тожикистон фуқароси қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ФВД матбуот хизматига ҳавола қилиб.
None
None

Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, Бурабай тумани ҳудудида «Нур-Султан-Петропавл» автотрассасида «Сетра» русумли йўловчилар автобуси техник носозликлар туфайли йўлда қолиб кетган.

«Автобус Тожикистондан Россиянинг Сургут шаҳрига бораётган. Ичида 26 йўловчи ва 3 нафар ҳайдовчи бўлган. Йўловчиларнинг ҳаммаси Тожикистон Республикаси фуқароларидир, тўрт нафари аёл киши, биттаси ёш бола. Ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар икки қисмга бўлиниб, Щучинск шаҳридаги техника колледжи ва №13 Умумий турдаги мактаб интернати ётоқхоналарига жойлаштирилди. Ҳеч ким тиббий ёрдамга мухтож бўлмаган», - деб маълум қилди Бурабай туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Қанат Бабаев.


Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар