«Бурабай» миллий боғи ҳудудида пикник учун 35 та янги жой жиҳозланди

ASTANA. Kazinform – Сайёҳлик мавсуми арафасида «Бурабай» миллий боғи ҳудудида пикник учун 35 та янги жой жиҳозланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Президентининг Матбуот хизматига таяниб.
None

«Бурабай» курорт ҳудудида овқат тайёрлаш жойлари, стол ва стуллар, хавфсиз олов ёқиш учун барбекю майдони, 9 та янги қўшимча ўчоқсиз ўринли 26 та пикник майдони қуриб битказилди.

Мақсад – миллий боғда маданиятли дам олишни ташкил этишга жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тизимли, ўйланган ҳолда ёндашиш.

Қайд этиш жоизки, ўрмонда ёнғин хавфсизлиги Smart National Park Burabay тизими томонидан назорат қилинади. У миллий боғнинг бутун ҳудудини - 129 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаган қўриқхонани «кўради». «Ақлли» тизимнинг ишлаш тамойили тиббий томографга ўхшайди: камера айлана бўйлаб ҳаракатланади ва ҳар бир бурилишда кўплаб суратлар олади. Кейин хавфли жойларни қизил контур билан белгилайди ва масофадан бошқариш марказига сигнал юборади.

Янги дам олиш масканлари «Үлкен Шабақты», «Кіші Шабақты» кўллари қирғоғида, шунингдек, «Терраса парк» меҳмонхонасидан «Ақбура» дам олиш масканигача бўлган велосипед йўли бўйлаб жойлашган.

Олов ёқишга рухсат берилмаган, фақат от минишга мўлжалланган жойлар «Айқұлақ» ҳайкалидан тортиб «Абилайхан майдони»гача бўлган велосипед йўли бўйлаб, «Кенесары үңгіріне» жойлар жиҳозланган.

Батафсил маълумот харитада кўрсатилган.

Танланган ҳудудга ташриф буюриш учун ҚР кодини сканерлашингиз керак бўлади.

Сўнгги хабарлар