Бундестаг делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди – ҚР ТИВ расмий вакили

None
ASTANА. Кazinform – Германия Бундестаги делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«20 феврал куни Германия Федератив Республикаси Бундестагининг «Германия – Марказий Осиё» Парламент гуруҳи аъзоларидан иборат расмий делегацияси Қозоғистонга келди. Ташриф доирасида гуруҳ раиси Ойген Шмидт ва унинг ҳамкасблари Томас Бараисс, Кристиан Горке ва Кристиан Шрайдер Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр, шунингдек, Парламент Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Асқар Шакиров билан учрашди, - деди расмий вакил вазирликда ўтказилган ҳафталик брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Германия Бундестаги депутатларининг Қозоғистон Ташқи ишлар вазири щринбосари Роман Василенко билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Қозоғистон-Германия муносабатлари ҳамда халқаро кун тартибидаги устувор масалалар юзасидан фикр алмашилади.

«2023 йил 19 мартда бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисига сайловлар доирасида Германия томони «Адолатли Қозоғистон»ни қуриш бўйича 2023 йилнинг 19 мартида бўлиб ўтадиган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларнинг кенг кўламли дастури тўғрисида маълумотни қизиқиш билан қабул қилди. Томонлар Қозоғистон ва Германия ўртасидаги яқин сиёсий мулоқотни олқишлади», — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram