Булутли, туманли, кучли шамол: 25 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

“Қазгидромет” синоптиклари 25 сентябрь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Pixabay

Антициклон туфайли Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди.

Фақат мамлакат шарқида атмосфера фронтлари таъсирида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши) кузатилади.

Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади, жануб ва шарқда кучли шамол эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси 1-3 даража совуқ, Ақмола вилояти шарқида кечаси тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар