Бухоро амирлиги давридаги тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда божхоначилар Қашқадарё вилоятидаги Қарши аэропорти орқали қадимий тангаларни олиб чиқишга уринишнинг олди олинди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Монеты периода Бухарского эмирата пытались вывезти из Узбекистана
Фото: ЎР Божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро Х. Москвага HY-9623 рейси билан учишни режалаштирган. Унинг қўл юкини рентгенологик текшириш, сўнгра холислар иштирокида шахсий кўздан кечириш чоғида ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан, тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган 116 дона металл тангалар аниқланган.

Мусодара қилинган тангалар Қашқадарё вилояти тарих ва маданият давлат музейига топширилди. Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги хулосасига кўра, тангалар орасида Бухоро амирлиги даврига оид намуналар ҳам бор.

Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар