Бугунги долзарб муаммоларни ҳал қилишда БМТ алоҳида рол ўйнайди - ҚР Президенти

Давлат раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент
Фото: https://t.me/aqorda_resmi

Томонлар Қозоғистоннинг БМТ билан ҳар томонлама ҳамкорлигининг устувор йўналишларини, шунингдек, долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар.

БМТ Бош котиби Қозоғистон Президентига ўз миннатдорчилигини билдириб, икки томонлама шериклик жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

– Қозоғистон ва БМТ тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиради. Қозоғистон биз учун кўп қирралилик таянчи, глобал даражадаги тинчлик таянчи сифатида устувор ҳамкор давлатдир, деди Антониу Гутерриш.

Қасим-Жомарт Тоқаев Антониу Гутерришнинг БМТ Бош котиби сифатидаги фаолиятини юқори баҳолади ва унинг тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Қозоғистон Президенти бугунги куннинг энг долзарб муаммоларини ҳал этишда БМТ алоҳида рол ўйнашини ва ундан бошқа муқобил йўқлигини айтди. Давлат раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги фикрларини ҳам етказди.

Сўнгги хабарлар