Бугундан бошлаб Қозоғистонда вейпни тақиқловчи қонун кучга кирди
ASTANA. Kazinform - Бугун Давлат раҳбари томонидан имзоланган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикасининг қонуни кучга кирди. Энди Қозоғистонда чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари ва вейпни сотиш тақиқланган, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қонунни 19 апрель куни имзолади.
Қонун чекмайдиган тамаки маҳсулотларини, вейпни, улар учун ароматизаторлар ва суюқликларни сотиш ва тарқатишни, шунингдек уларни реклама қилишни тақиқлайди.
Ҳужжатга кўра, чекмайдиган тамаки маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш 200 БҲМ (738 400 тенге)гача жарима ёки шу миқдорда ахлоқ тузатиш ишлари ёки 200 соатгача жамоат ишлари ёки 50 суткагача ҳибсга олиш билан жазоланади.
Чекмайдиган тамаки маҳсулотларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш 2000 БҲМ (7 384 000 тенге)гача жарима ёки шу миқдорда ахлоқ тузатиш ишлари ёки 600 соатгача жамоат ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади, ёки мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ёки мусодара қилинмасдан, худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш.
Бундан ташқари, агар ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, ўта йирик миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса ва такрор содир этилган бўлса, 5000 БҲМ (18 460 000 тенге) гача жарима ёки худди шу тарзда ахлоқ тузатиш ишлари билан ёки 1200 соатгача бўлган муддатга жамоат ишлари ёки 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулки мусодарақилиш билан жазоланади.
2023 йил июль ойи охирида Қозоғистон Республикаси ҳукумати вейплар, суюқликлар ва улар учун ароматизаторларни бутунлай тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилинган эди.
Муаллиф: Камиля Есекей